Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўтказилади
“Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–173-сон, 19.09.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади.
Рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси тузилади.
Рўйхатга олиш тадбири “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача бўлган даврда жалб этиш орқали ўтказилади.
Бунда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда масъул идоралар билан биргаликда “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини планшетлардан фойдаланган ҳолда рўйхатга олиш тадбири ўтказилишини таъминлайди.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлайди.
Бундан ташқари, туман (шаҳар)ларда рўйхатга олиш штаблари ташкил этилади ва уларнинг фаолияти назорат қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг