Ўзбекистонда 8 июндан чиқиндидан қарздорлар электр учун тўлов қилолмайди

Президент «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади [07.03.2025].
Қонунга кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар қисқа хабар (СМС) орқали хабардор қилинганидан кейин мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар электр энергияси учун тўловларни амалга ошира олмайди.
Бунда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни ҳисоб-китоб қилишнинг ишончлилиги ҳамда тўғрилиги учун жавобгар бўлади, шунингдек мазкур талаблар бузилган ҳолларда, истеъмолчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди.
Электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклови чиқинди қарздорлиги тўлангандан сўнг автоматик равишда бекор қилинади. Қарздорликни қоплаш учун 5 кун вақт берилади.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 24 декабрда қабул қилинган, Сенат томонидан эса 2025 йилнинг 21 февралида маъқулланган. Ҳужжат жорий йилнинг 8 июнь куни кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Бошқарув соҳасида хотин-қизлар улуши неча фоиз экани маълум қилинди
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Ливерпуль» юлдузи Диого Жота автоҳалокатда вафот этди. У яқиндагина оила қурганди
- «Anorbank» раҳбари Парижда ўғирлаб кетилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг