Ўзбекистонда 6 та божхона пости ёпилаётгани рад этилди
Фото: Божхона қўмитаси
Ижтимоий тармоқларда айрим чегара божхона постлари фаолияти тугатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Божхона қўмитаси мазкур хабарларни рад этиб, вазият юзасидан тушунтириш берди.
Қайд этилишича, Президентимизнинг 2025 йил 17 декабрдаги «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-250 сон Фармони билан қуйидаги 6 та божхона пости ва пунктида синов тариқасида 2026 йил 31 декабрга қадар автотранспорт воситаларининг кўздан кечируви чегара қўшинлари томонидан амалга оширилиши белгиланган:
• «Боботоғ» божхона пункти;
• «Учтўрғон» чегара божхона пости;
• «Поп» чегара божхона пости;
• «Ровот» чегара божхона пости;
• «Риштон» чегара божхона пости;
• «Бекобод авто» чегара божхона пости.
Таъкидланишича, бу ушбу божхона постлари тугатилишини эмас, балки бир бирини такрорловчи функцияларнинг қисқартирилиши ҳисобига айрим божхона назорати тартиб-таомиллари чегара қўшинларига ўтказилишини англатади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг