Ўзбекистонда 25 апрель куни қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
Фото: Иллюстратив фото
«Ўзгидромет» 25 апрель, душанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кундуз куни ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ вақтида 12-17 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 23-25° бўлади.
Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундуз куни ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 28-33° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 13-18° бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг