Ўзбекистон водород энергияси соҳасида илгарилаб бормоқда
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Мамлакатимизда кечаётган илмий-маърифий жараёнларни кенгайтириш, аҳоли ва айниқса ёшларни маҳаллий олимлар фаолияти билан яқиндан таништириш, шунингдек, илмий-маърифий туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материалшунослик институтида оммавий ахборот воситалари, туристик компаниялар ҳамда ёшлар учун «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилди.
Кун давомида институт олимлари томонидан экспортга йўналтирилган технологиялар, импорт ўрнини қопловчи маҳсулотлар ва глобал муаммоларни ечишга қаратилган инновацион ишланмалар намойиш қилинди.
Шу куни институтда «ХХI аср — инновацион ғоялар асри» мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ҳам бўлиб ўтди. Анжуманда Республиканинг барча ҳудудларидан келган ёш олимлар ўзларининг инновацион ишланмалари билан иштирок этишди.
Сўнгра меҳмонлар иштирокида Осиё минтақасида ягона саналган «Катта Қуёш Қурилмаси» ноёб объекти бўйлаб экскурсия уюштирилди. Муассаса олимлари институтнинг тарихи, фаолияти, инновацион илмий лойиҳалари ҳақида маъруза қилишди.
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг