Ўзбекистон ва Туркия ўртасида минтақавий ривожланиш соҳасида ҳамкорлик кучайтирилади
Жорий йилнинг 12 март куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ–95-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Туркия Ҳукумати ўртасида минтақавий ривожланиш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Мазкур Битим 2024 йил 6 июнь куни Анқара шаҳрида имзоланган.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг