Ўзбекистон ва Словакия парламентлараро гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 12 декабрь куни «Ўзбекистон-Словакия» ва «Словакия-Ўзбекистон» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари аъзоларининг онлайн шаклда учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, парламентлараро мулоқотни кенгайтириш ва ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида парламентлараро ҳамкорлик борасида таклифлар билдирилди.
Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Словакия Миллий Кенгаши билан қонунчилик фаолияти, сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш, шунингдек, давлат ва иқтисодий ривожланишнинг турли соҳаларида ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик олиб бориш ҳамда ташрифлар ва тажриба алмашиш кабилар шулар жумласидан.
Учрашув сўнггида бундай учрашувларнинг мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг