Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари музокаралари жараёнидан "Халқ сўзи" мухбири фоторепортажи
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

Давлатимиз раҳбари кўп қиррали ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг барча йўналишларида салмоқли натижаларга эришилаётганини таъкидлади.

- Халқларимиз тарихи ва тақдири чамбарчас боғлиқ, биз эту тирноқ бўлиб кетганмиз, долзарб масалаларни биргаликда ҳал қилаяпмиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари самарали музокаралар ўтказиб, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар.

Умуман, олий даражадаги музокаралар кун тартибининг кенглиги ва эришилган келишувларнинг аҳамияти бўйича икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган тарихий воқеа бўлди.

Қардош Қозоғистон етакчисининг давлат ташрифи якунланди. «Тошкент» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.













«Халқ сўзи»,
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг