Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари Термиз полигонида ўқув машғулотлари ўтказди
Фото: Халқ сўзи
Аввалроқ Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Матибулоқ полигонида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар «Қалқон-2021» қўшма ўқув машғулотларида иштирок этган эди. Икки давлат ҳарбийларининг навбатдаги қўшма ўқув-тактик машғулоти Термиз полигонида бўлиб ўтди. Бундан кўзланган асосий мақсад – минтақада тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, қўшни давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларнинг профессионал маҳорати ва малакасини оширишдан иборатдир.
Термиз полигони ўқув-тактик майдонида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳамда Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-лейтенант Мурат Беетанов, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳарбий хизматчилар томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишларни бевосита кузатдилар.
«Ҳамкорлик – 2021» қўшма ўқуви дастурига кўра, ҳамкорликда ҳаракат қилган кучлар чегара ҳудудини бузиб киришга уринган ноқонуний қуролли гуруҳга қарши жанг олиб бориш жараёни ташкиллаштирилиб, унда элликдан ортиқ ҳарбий техникалар ва уч юзга яқин ҳарбий хизматчилар иштирок этди. Шартли душман тўдаларини йўқ қилишда қирувчи самолётлар, жанговар вертолётлар, зирҳли техникалар, артиллерия, мотоўқчи бўлинмалар, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланилди. Аниқликда қилинган тезкор ҳаракатлар натижасида шартли душман қисқа вақтда яксон қилинди.
Бундай қўшма ўқув машғулотлари ҳарбий ҳамкорликни янада ривожлантириш, жанговар биродар шайликни ошириш, ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилиши билан аҳамиятли, албатта.
Илҳом РАҲМАТОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг