Ўзбекистон ва Қатар етакчилари стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
Доҳа шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон – Қатар стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қатар Амирини Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммити тадбирларининг муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.
Турли даражаларда самарали мулоқот ва алмашинувлар олиб борилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 45 фоизга ошди. Қатарнинг етакчи компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Парламентлараро ва маданий-гуманитар алоқалар ривожланмоқда.
“Яшил” энергетика, транспорт, геология, тўқимачилик, туризм, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг