Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 август куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари қардош Озарбайжон етакчиси ва халқини тарихий воқеа – куни кеча Вашингтон шаҳрида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик декларацияси имзолангани билан самимий қутлади.
Тез фурсатда тинчлик битими расман имзоланиши Жанубий Кавказда тинчлик, барқарорлик ва равнақни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг жорий йил июль ойида Озарбайжонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Барча даражаларда самарали мулоқот ва алмашинувлар давом этмоқда. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш 30 фоизга ошди. "Йўл харитаси" асосида иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли кооперация лойиҳалари шакллантирилмоқда. Нефть-газ соҳасидаги стратегик лойиҳа бўйича имзоланган Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Етакчилар бўлажак олий даражадаги учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг