Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Ўзбекистон ва Озарбайжон мамлакатлари 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақасига мезбонлик қиладиган бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
«Бугун ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган муҳим масалалар қаторида 2027 йилги 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионати мезбонлари аниқланди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда ёшлар ўртасидаги Мундиалга мезбонлик қилиши белгиланди. Мазкур мусобақа ФИФА томонидан ўтказиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейинги иккинчи нуфузли мусобақа ҳисобланади», — дейилади Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабаридан.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 4 марта Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Терма жамоамизнинг энг яхши натижаси чорак финал ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг