Ўзбекистон Украинадаги фуқароларини Польша орқали эвакуация қилади

15:24 25 Февраль 2022 Жамият
988 0

Фото: ТАСС

Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси Украинадаги ўзбекларни Польша орқали ватанга қайтаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда элчихонанинг Матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, Украина чегарасини кесиб ўтиш фақат Ўзбекистоннинг Украина ва Польшадаги элчихоналари вакиллари ҳамроҳлигида автобусларда марказлашган ҳолда амалга оширилади. Бошқа барча ҳолатларда чегарани кесиб ўтишда муаммолар юзага келиши мумкин.

Шунингдек, эвакуация қилиш жараёнида аёллар, болалар, талабалар ва қарияларга биринчи ўринда ёрдам берилиши таъкидланган.

Элчихона барча фуқароларни хавфсиз эвакуация қилиш учун барча имкониятлар ишга солинишини маълум қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер