Ўзбекистон U-17 терма жамоаси нимчорак финалда

22:55 15 Ноябрь 2025 Спорт
292 0

15 ноябрь куни Қатар мамлакатида бўлиб ўтаётган U-17 жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичи ўйинлари якунланди. Кун доирасидаги баҳсда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Хорватия U-17 термаси билан куч синашди.

Учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунланди. Ўзбекистондан асосий вақтда киритилган гол муаллифи Садриддин Ҳасанов бўлди, Хорватия сафида эса Тино Кусанoвич ҳисобни тенглаштирди.

Асосий вақт дуранг билан якунлангач, ғолиб номи пеналтилар сериясида аниқланди. Ўзбекистон U-17 терма жамоасидан Садриддин Ҳасанов, Азизбек Абдумўминов, Муҳаммад Ҳабибуллаев ва Беҳрўз Саидмуродов зарбаларни муваффақиятли амалга оширди. Фақатгина Муҳаммад Ҳакимов гол ура олмади.

Хорватия ўсмирларидан эса Тино Кусанoвич, Габриэл Сивалец ва Роко Войводик пеналтидан гол урди. Раул Кумар ва Карло Пайсар зарбада адашди.

Шу тариқа серия Ислом Исмоилов бошчилигидаги жамоанинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Маълумот учун, энди Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақанинг нимчорак финалида Италия термаси билан куч синашади. Ушбу ўйин 18 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер