Ўзбекистон–Тожикистон парламентлараро ҳамкорлигини ривожлантириш йўлида
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Сенатда онлайн шаклда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли ўртасида ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда парламентлараро мулоқот икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда барча соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг самарали воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Шу билан бирга, Комиссия фаолияти Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, қўшма ташаббусларни амалга оширишда муҳим қадам экани таъкидланди.
Эришилган келишувлар ва имзоланган битимлар ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг