Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси БАА клубига ўтиши мумкин

Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуров фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда БАА футболига ихтисослашган «UAEKick» саҳифасида хабар берилди.
Манбага кўра, Отабек Шукуров БАА Про лигаси вакили «Ал-Вахда» клубига ўтиш арафасида. Ушбу клубда аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир футболчиси Ҳожимат Эркинов ҳам тўп сурган эди.
Маълумот учун, «Ал-Вахда» айни пайтда 11 очко тўплаган ҳолда БАА чемпионати жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа бу йил Осиё Элит чемпионлар лигаси мусобақасида ҳам иштирок этмоқда.
Айтиш жоиз, Шукуров учун Бирлашган Араб Амирликлари футболи бегона эмас. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси пайтида Шаржа шаҳрининг «Ал-Шаржа» жамоасида ҳам фаолият олиб борган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг