Ўзбекистон терма жамоаси «Al Ain Cup» мусобақаси финалига йўл олди
Бугун, 14 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларида ўтаётган «Al Ain Cup» мусобақасининг иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Миср терма жамоаси билан баҳс олиб борди.
Учрашув «оқ бўрилар»нинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди. Ҳисоб ўйин бошидан кўп ўтмай, тўртинчи дақиқада очилди. «Персеполис» клуби аъзоси Остон Ўрунов рақибнинг олти нафар ҳимоячиси қуршовида бўлишига қарамай, дарвозани аниқ нишонга олди.
Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Ўрунов дублни расмийлаштирди. Бу сафар у Отабек Шукуровнинг нозик ва аниқлиги билан ажралиб турган узатмасидан кейин ўз номини иккинчи бор таблоя ёздиришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Маълумот ўрнида, «Al Ain Cup» турнирининг финал учрашуви 18 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг