Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Жасем Муҳаммад Ал-Будаивий билан учрашди

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Бугун Вазирликда Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Жасем Муҳаммад Ал-Будаивий жаноблари билан учрашдик. «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви кун тартиби кенг қамровли бўлиб, мавжуд алоқаларимизнинг янги йўналишларини очишга қаратилган энг долзарб мавзулар, жумладан, 2025 йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган Стратегик мулоқот саммитига тайёргарлик масалаларини ўз ичига олади. Минтақаларимизни азалдан яқин савдо алоқалари, муштарак қадрият ва урф-одатлар, энг муҳими, муқаддас ислом динимиз чамбарчас боғлаб туради.
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг