Ўзбекистон Президентининг Францияга тарихий давлат ташрифидан фоторепортаж
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикасига тарихий давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.
Давлатимиз раҳбари Париж шаҳрида Франция Президенти Эммануэль Макрон билан самарали музокаралар ўтказди.

Саммит якунида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларация, шунингдек, ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича битимларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.
Президентимиз Франциянинг етакчи компания, банк ва ташкилотлари раҳбарлари билан давра суҳбатида иштирок этди. Умумий қиймати 6,5 миллиард евро бўлган аниқ кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларида ҳамкорлик дастури қабул қилинди.

Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Франция Республикасининг олий мукофоти — Фахрий легион ордени билан тақдирланди.
Ташриф доирасида Франция Миллий мажлиси Раиси Яэль Браун-Пиве ва Париж шаҳри мэри Анн Идальго билан учрашувлар ўтказилди. Париж шаҳри кўчаларидан бирига Самарқанд номини беришга бағишланган маросим бўлди.

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан музокараларда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда ташкилот Бош конференциясининг Самарқанд шаҳридаги 43-сессиясига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, “Орли” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Франция спорт ва ёшлар вазири Мари Барсак ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.





























Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг