Ўзбекистон Президенти Покистон ҳукуматига ҳамдардлик билдирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида юз берган кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Асиф Али Зардарий ва Бош вазир Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзид Асадов хабар берди.
Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.

Жанубий Осиёда кучли муссон ёмғирлари ва ер кўчкилари
Сўнгги бир ярим ойда Покистон шимоли ва мамлакат назоратидаги Кашмир ҳудуди бўйлаб муссон ёмғирлари келтириб чиқарган сув тошқинлари оқибатида камида 307 киши ҳалок бўлди. «Al Jazeera» нашрида хабар берилишича, рақамлар бундан ҳам кўп — 330 нафарга етган.
Манбага кўра, энг кўп талафотлар мамлакат шимоли-ғарбидаги тоғли Хайбер Пахтунхва провинциясида қайд этилган (307 киши). Гилгит-Балтистон ҳудудида 12 киши, Азад-Кашмир ҳудудида эса 11 киши вафот этган.
Қутқарув гуруҳлари тоғли ҳудудларда қолиб кетган 1,3 минг нафар туристни эвакуация қилган. Шунингдек, вайрон бўлган бинолар остидан жасадлар чиқариб олинмоқда. Покистон метеорология хизмати мамлакат шимоли-ғарбий қисмида 21 августгача кучли ёмғирлар давом этишини маълум қилган.
Айтиш жоиз, Жанубий Осиё, хусусан, Покистонда ҳар йили июль-сентябрь ойлари давомида кузатиладиган муссон мавсумида рўй берадиган тошқинлар ва кўчкилар юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлади ва катта моддий зарар келтиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг