Ўзбекистон Президенти “BNY” билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида “BNY” компанияси бош тижорат директори Катинка Вальстром билан учрашув ўтказди.
“BNY” - активларни бошқариш, қимматли қоғозларни сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, давлат ва хусусий молиялаштириш каби кенг турдаги молиявий хизматларни тақдим этувчи Американинг етакчи банк-инвестиция гуруҳидир.
Банкнинг Ўзбекистон йирик корхоналарининг еврооблигацияларини чиқариш ва жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистон банк-молия секторини ривожлантириш борасидаги режалари қўллаб-қувватланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Доллар курси тушишда давом этмоқда
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг