Ўзбекистон Президенти АҚШга ташрифини якунлади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига амалий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.
Давлатимиз раҳбари Вашингтон шаҳридаги Оқ уйда Президент Дональд Трамп билан самарали музокаралар ўтказди ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” форматидаги саммитида иштирок этди.
Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, “С5+1” форматида Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувларга эришилди.
Давлатимиз раҳбари сенатор Стив Дэйнс, конгрессменлар Кэрол Миллер, Билл Хайзенга ва Сидни Камлагер-Дав билан ҳам учрашди.
Ўзбекистон Президенти АҚШ савдо вазири Ховард Латник, Эксимбанк президенти ва раиси Жон Йованович, Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блэк ҳамда “General Motors International” компаниясининг глобал ижрочи директори Шилпан Аминни қабул қилди.
Ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида АҚШ ишбилармонлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Учрашув ҳамда музокаралар якунида қатор икки ва кўп томонлама ҳужжатлар қабул қилинди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг