Ўзбекистон Президенти АҚШ билан парламентлараро мулоқотни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни ўзи учун ажратилган қароргоҳда АҚШ Конгресси аъзоси, Вакиллар палатасидаги “Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус“ раиси Трент Келли ва Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Бобби Жинни қабул қилди.
Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, шу жумладан парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Парламентлараро мулоқот ва алмашинувлар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Конгресс Сенати ва Вакиллар палатаси аъзолари Ўзбекистонга мунтазам ташриф буюрмоқда. “Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус“ фаол ишламоқда, унинг таркиби кенгаймоқда. Конгрессда ҳар йили икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган Ўзбекистон кунлари ўтказиб келинмоқда.
АҚШнинг Миссисипи штати билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларга юксак баҳо берилди.
Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишда Конгресснинг қўллаб-қувватлови муҳим экани таъкидланди.
Суҳбат якунида яқинда Конгресс делегацияси ва Миссисипи штати ишбилармонларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг