Ўзбекистон миллий терма жамоасининг «CAFA Nations Cup-2025» турнири учун таркиби маълум бўлди
Маълумки, жорий йилнинг 30 августидан 9 сентябрь санасига қадар, Ўзбекистон ва Тожикистон мамлакатларида «CAFA Nations Cup-2025» турнири бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ушбу турнир олдидан ташкил этиладиган йиғин учун жами 35 та футболчини жалб этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
Ушбу йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати билан танишинг:
- Дарвозабонлар — Ўткир Юсупов («Фулад», Эрон), Владимир Назаров («Пахтакор»), Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Ботирали Эргашев («Нефтчи»).
- Ҳимоячилар — Абдулла Абдуллаев («Дибба Ал-Ҳусн», Бирлашган Араб Амирликлари), Ҳусниддин Алиқулов («Ризеспор», Туркия), Умар Эшмуродов («Насаф»), Муҳаммадқодир Ҳамроалиев («Пахтакор»), Дилшод Комилов («Қизилқум»), Абдуқодир Ҳусанов («Манчестер Сити», Англия), Алибек Давронов («Насаф»), Авазбек Ўлмасалиев (ОКМК), Шерзод Насруллаев («Насаф»), Фаррух Сайфиев («Нефтчи»), Иброҳимҳалил Йўлдошев («Нефтчи»), Ҳожиакбар Алийжонов («Пахтакор»), Дилшод Саитов («Насаф»).
- Ярим ҳимоячилар — Аброр Исмоилов («Нефтчи»), Одил Ҳамробеков («Трактор», Эрон), Отабек Шукуров (эркин агент), Азиз Ғаниев («Ал-Батаеҳ», Бирлашган Араб Амирликлари), Абдурауф Бўриев («Пахтакор»), Диёр Ҳолматов («Пахтакор»), Иброҳим Ибрагимов («Пахтакор»), Жамшид Искандаров («Нефтчи»), Акмал Мозговой («Банияс», Бирлашган Араб Амирликлари).
- Ҳужумчилар — Остон Ўрунов («Персеполис», Эрон), Руслан Жиянов («Навбаҳор»), Азиз Тўрғунбоев («Пахтакор»), Аббосбек Файзуллаев («Башакшеҳир», Туркия), Ҳожимат Эркинов («Пахтакор»), Алишер Одилов («Нефтчи»), Игор Сергеев («Пахтакор»), Ҳусайн Норчаев («Насаф»), Элдор Шомуродов («Башакшеҳир», Туркия).
Маълумот учун, ушбу футболчилардан 23 нафари «CAFA Nations Cup-2025» турнири учун саралаб олинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг