Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов ҳақида фильм ишланмоқда
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси”да Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов ҳақида “Санъатдаги санъат” номли ҳужжатли фильм ишланмоқда. Бу ҳақда "Ўзбеккино" хабар берди.
Фильмда Санъат Девонов шахси, унинг ҳаёт ва ижод йўли акс эттирилади. Таниқли санъаткор шахсига “У санъат билан бир ҳодиса бўлиб кетган, яъни санъатдаги Санъат. Гўё санъат деса Санъат акани, Санъат акани деса бевосита санъатнинг ўзини тушунгандек”, деб таъриф берилади фильмда.
Айни вақтда ижодий гуруҳ – режиссёр Муроджон Одилов, оператор Анвархон Қосимов, картина директори Ойбек Содиқов, овоз режиссёри Абдуқаҳҳор Каримовлар Хива шаҳрида фильмни тасвирга олишмоқда.
Санъат Девонов кино ва театр оламида бирдек салмоқли ижод қилган. Ўзбек кинотомошабини уни миллий кинематографиянинг дурдона асарларидан бири “Мафтунингман“ фильми орқали яхши танийди. Унинг кинодаги илк роли “Амирликнинг интиҳоси“ фильмидаги Шерали роли эди (1954). Марҳум актёрнинг фильмографиясида 25та фильм бор. “Улуғбек юлдузи“, “Оловли йўллар“, “Алпомиш“ шулар жумласидан.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг