Ўзбекистон-Эрон парламентлараро дўстлик алоқалари муҳокама қилинди

Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Анвар Туйчиев «Эрон–Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Жавад Никбин бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Мулоқот чоғида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, «Ўзбекистон–Эрон» ва «Эрон–Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолиятини янада ривожлантириш, парламентлар даражасида тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини ривожлантириш, ҳудудлардаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда вакиллик органлари фаолиятида илғор тажрибани қўллаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада икки томоннинг ҳам доимий мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлиги билдирилди.
Томонлар парламентлараро мулоқотни мунтазам давом эттириш, имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда қўшма ташаббусларни рўёбга чиқариш Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги дўстона алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг