Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз 25-давлат бўлди
Фото: Давронбек Эрназаров/«Халқ сўзи»
2025 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Ўзбекистон дунё миқёсида энг хавфсиз мамлакатлар қаторидан муносиб ўрин олди. «Numbeo» портали томонидан эълон қилинган жорий йилги халқаро жиноий ҳолат индексида юртимиз 73,4 баллик хавфсизлик индекси билан 25-ўринга жойлашди. Ушбу кўрсаткич Ўзбекистонни нафақат глобал майдонда, балки Марказий Осиё мамлакатлари орасида ҳам етакчи хавфсиз давлат сифатида кўрсатмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ушбу рейтинг «Crime Index » — жиноийлик даражаси ва «Cafety Index» — хавфсизлик даражаси мезонларига асосланиб тузилади. Бу индексда пастроқ жиноийлик балига эга давлатлар нисбатан хавфсиз деб баҳоланади. Хусусан, 2025 йил январь–июнь ойларида Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар орасида Қозоғистон 73-ўринда (54,4 балл), Қирғизистон эса 101-ўринда (48 балл) қайд этилган. Туркманистон ва Тожикистон рейтингда иштирок этмаган.
«Numbeo»нинг маълумотларига қараганда, Ўзбекистон ҳозирда хавфсизлик даражаси бўйича Чехия ва Швейцариядан олдинда жойлашган. Бу эса мамлакатнинг хавфсизлик борасида доимий ижобий тенденциясини кўрсатмоқда. Солиштириш учун, 2024 йилнинг шу даврида Ўзбекистон 71 баллик индекс билан 27-ўринда бўлган эди.

Мазкур рейтингда энг хавфли давлат сифатида Гаити илк ўринни эгаллаган. Шунингдек, жиноятчилик даражаси юқори бўлган бошқа давлатлар қаторига Папуа-Янги Гвинея (80,7), Венесуэла (80,5), Афғонистон (75,2) ва Жанубий Африка (74,6) кирган. Аксинча, энг хавфсиз мамлакатлар сифатида Бирлашган Араб Амирликлари, Андорра ва Қатар кўрсатилган.
Маълумот учун, «Numbeo» рейтинги расмий давлат статистикасига эмас, балки бевосита фойдаланувчилар томонидан тўлдирилган сўровномаларга асосланади. Бу сўровномалар илмий ва ҳукумат органлари тадқиқотлари билан уйғунлаштирилган бўлиб, жиноийлик ва хавфсизликка оид умумий кайфият, кундузги ва тунги хавфсизлик, мулкка таҳдид, зўравонлик, безорилик ва дискриминация ҳолатларига доир фикр-мулоҳазаларни қамраб олади. Индекс мунтазам янгиланиб борилади ва охирги беш йиллик маълумотлар асосида ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг