Ўзбекистон дунёда биринчилардан бўлиб яшил водороддан минерал ўғитлар ишлаб чиқаради
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзкимёсаноати" АЖ ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди:
“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси билан ҳамкорликда Чирчиқ шаҳрида “Яшил водородни ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Қиймати 88,0 миллион АҚШ долларини ташкил қиладиган мазкур лойиҳа доирасида биринчи босқичда 2025-йилда республикамизда 3 минг тонна яшил водород ва қуввати 52 МВт шамол трубинаси, иккинчи босқичда эса 500 минг тонна яшил аммиак ва 2,4 ГВт шамол трубиналари ишга туширилади.
Муқобил электр энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш натижасида дунёда биринчилардан бўлиб яшил водороддан минерал ўғитларни ишлаб чиқаришга ва юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотларни дунё бозорларига йўналтиришга эришилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг