«Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш» дастури совриндорларини тақдирлаш маросимидан фоторепортаж

14:57 22 Ноябрь 2023 Сиёсат
4136 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни «Ўзбекистон» халқаро форумлар саройида «Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш» дастури совриндорларини тақдирлаш маросими ташкил этилди. Тантанали тадбирда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, масъуллари, давлат фуқаролик хизматчилари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Бугунги кунда давлат бошқаруви ва давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш, бу борада илғор чет эл тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш мақсадида Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати билан ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Маълумот учун: 2022 йил 11 апрелда Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш тўғрисида англашув меморандуми имзоланган.

Унга мувофиқ, давлат бошқаруви ва давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш соҳасида БААнинг ривожланиш тажрибаси асосида «Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш» дастури ишлаб чиқилди. Лойиҳа Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан БАА Бош вазири офиси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Дастур — мамлакатда давлат бошқаруви ва давлат хизмати самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган бўлиб, мамлакатнинг миллий ривожланиш дастури, соҳавий стратегияларнинг ижросини таъминлашда юқори кўрсаткичларни қайд этган давлат органлари ва давлат хизматчиларини муносиб рағбатлантириш мақсадида амалга оширилади.
    Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва БАА Ҳукумат ишлари вазири Мухаммад ал-Гергави иштирок этиб, икки мамлакатнинг ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболлари ҳақида фикр юритди.

Дастурда жорий йилнинг август ойида 17 та вазирлик ва 70 нафардан ортиқ вазирлик ходимлари 8 та номинация бўйича иштирок этди. Тақдим этилган анкеталарни Дастурга мувофиқ баҳолаш мақсадида БААдан 36 нафар малакали мутахассис-ассессор жалб қилинди. Улар вазирликларга чиқишди, Давлат бошқаруви академиясида интервьюлар ташкил этишди. Баҳолашда стратегик мақсадларни амалга ошириш, қадриятлар, ресурсларни яратиш имкониятлари инобатга олинди.

Номзодлар «Институционал номинациялар ғолиб ва совриндорлари» (Стратегик мақсадларни амалга оширишда, Функция, хизмат ва инновацияларни амалга оширишда, Ресурслардан самарали фойдаланишда, Энг яхши ташаббус энг яхши лойиҳа номинациялари) ҳамда “Индивидуал номинациялар ғолиб ва совриндорлари» (Намунали вазир ўринбосари, Намунали бошқарув ходими, Мурожаатлар билан ишлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича намунали ходим, Намунали ихтисослашган ходим, Намунали ҳудудий бошқарма ходими номинациялари) бўйича рағбатлантирилди.

Ғолибларга ҳамкорларнинг Дилпом ва эсталик совғалари топширилди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?