Ўзбекистон божхона ходимларининг халқаро майдондаги нуфузи ошмоқда
Фото: Халқ сўзи
Айни пайтда Жаҳон божхона ташкилотининг Брюсселдаги Бош штаб квартирасида мазкур нуфузли ташкилотнинг минтақавий тузилмалари раҳбарларининг 18-Глобал учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Халқаро тадбирда мамлакатимиздан ташриф буюрган вакил – Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Валюта назорати бошқармаси ходими У.Таджиев илк бор йиғилиш раисининг ўринбосари сифатида иштирок этмоқда.
Шунингдек, тадбирда Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси бошлиғи Бобур Караманов ҳам фаол қатнашмоқда.
Тадбирда турли давлатлардан бевосита ва онлайн равишда 250 дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.
Мазкур воқеликка Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлоновнинг 2022 йил октябрь ойида Бельгияга ташрифи давомида ташкилот Бош котиби Кунио Микуриа билан учрашуви давомида эришилган келишувларнинг амалий натижаси сифатида қараш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал - 9 февраль куни Божхона қўмитасининг яна бир вакили Элёр Хакимов Женевада Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси Маъмурий қўмитаси раиси этиб тайинланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг