Ўзбекистон бўйлаб кўчат экиш акцияси ўтказилади

21:09 12 Март 2026 Жамият
170 0

Иллюстратив фото

Президент Шавкат Мирзиёевининг «2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорига кўра Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ байрами кенг миқёсда нишонланади. Шу муносабат билан байрам арафасида барча ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади. Ҳашар доирасида республиканинг барча ҳудудлари, кўча ва майдонлар, маҳалла, туман (шаҳар)лар чиқиндилардан тозаланади ва дарахтлар парваришига алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Мен ҳам кўчат экаман» акцияси ташкил этилади ва барча белгиланган ҳудудларда дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилади.

«Қадрли юртдошлар! Барчангизни ушбу тадбирларда фаол иштирок этишга чақирамиз. Юртимиз ободлиги, яшиллик даражасининг янада ошишига ўз ҳиссангизни қўшинг!» дейилади қўмита хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?