Ўзбекистон — бағрикенг диёр
Ботир МАДИЁРОВ/“Халқ сўзи”. 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган “Ўзбекистон бағрикенг диёр” шиори остида ҳар бир ҳудудда кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Марғилон шаҳридаги 10-сонли мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган тадбирда Фарғона вилояти ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси, миллий маданий марказлар раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир давомида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни тарғиб этувчи “Бағрикенг диёр” номли фотокўргазма, турли миллатга мансуб шоир ва ёзувчиларнинг китоблар кўргазмаси намойиш этилди.

— Чинакам инсонпарварлик ва бағрикенглик диёрида 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ўзаро тинч ва ҳамжиҳатликда юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда, — дейди Фарғона вилояти славян миллий маданий маркази фаоли Раиса Костромина. — Мамлакатимизда айнан, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик соҳасида эришилаётган ютуқлар жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам юксак эътироф этилмоқда.
Тантанали тадбирда миллий маданий марказларнинг бадиий жамоалари ҳамда 10-сонли мусиқа мактаби ўқувчилари томонидан ташкилланган “Бағрикенглик оҳанглари” концерт дастури қатнашчиларда унутилмас таассурот қолдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг