Ўзбекистон 11 ойда 12 млн АҚШ долларига тенг бўлган апельсин импорт қилди

11:41 30 Декабрь 2025 Иқтисодиёт
332 0

Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 11 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 12 млн АҚШ долларига тенг бўлган 23,8 минг тонна апельсин импорт қилинган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп апельсин етказиб берган давлатлар қуйидагича тақсимланган:

  • Эрон – 12,2 минг тонна;
  • БАА – 3,6 минг тонна;
  • Миср – 2,9 минг тонна;
  • Хитой – 2,3 минг тонна;
  • ЖАР – 2 минг тонна;
  • Бошқа давлатлар – 813,6 тонна.

Қўмита маълумотларига кўра, импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,8 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?