Ўзбекистон 10 ойда 198 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган

10:31 23 Ноябрь 2023 Иқтисодиёт
307 0

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 51 млрд АҚШ долларига етган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 25,2 % га ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида жаҳоннинг 198 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,2 %), Россия (15,6 %), Қозоғистон (7 %), Туркия (5,1 %) ва Корея Республикасида (3,7 %) қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?