Ўзбек миллий мусиқа санъати намойиш этилди

12:42 16 Октябр 2025 Жамият
212 0

Саудия Арабистони пойтахтида ўтказилган “Riyadh International Book Fair – 2025” халқаро китоб кўргазмасида Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилгани ва унда мамлакатимиз тарихи, маданияти ва маънавий меросига бағишланган замонавий ва мумтоз нашрлар, илмий ишлар, фотоальбомлар ўрин олганидан хабарингиз бор.

Ушбу нуфузли тадбир доирасидаги концерт дастурларида Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилояти бўлинмаси ижодий жамоаси ҳам қатнашди.

Санъаткорларимиз саҳнадаги чиқишлари орқали миллий куй-қўшиқлар, рақс ва халқона мусиқий йўналишларни маҳорат билан ижро этишди. Янграган мусиқа садолари нафақат ўзбек халқининг қалб гўзаллиги ва руҳиятини, балки миллий санъатимизнинг чуқур маъно ва тарихий илдизларга эгалигини ҳам намоён қилди.

“Riyadh International Book Fair – 2025” китоб ва билим байрамигина эмас, балки маданий мулоқот, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик рамзи сифатида ҳам аҳамият касб этди.

Саминжон ҲУСАНОВ

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер