Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, академик Беҳзод Содиқович Юлдашев бугун, 28 август куни 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси номидан марҳумнинг оила аъзолари ва барча яқинларига чуқур ҳамдарлик билдирамиз. Сизни унутмаймиз Беҳзод Садиқович!» деб ёзди академия матбуот хизмати.
Маълумот учун, Беҳзод Юлдашев юқори энергиялар физикаси соҳасида халқаро миқёсда таниқли ва эътироф этилган олим, физика-математика фанлари доктори, профессор ҳисобланади. У 1945 йил 9 майда Тошкентда туғилган, физик олим, Фанлар академияси академиги (2000), физика-математика фанлари доктори (1981), профессор (1987). ТошДУни тамомлаган (1968). У 2000 йилдан 2005 йилгача ва 2017 йилдан бери Фанлар академияси президенти бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг