Озарбайжонда бўлиб ўтадиган халқаро туризм ярмаркасида иштирок этиш учун аризалар қабул қилинади

15:26 15 Март 2023 Маданият
986 0

Фото: Архив сурат

2023 йилнинг 4–6 апрель кунлари Озарбайжоннинг пойтахти Боку шаҳрида «Azerbaijan International Travel and Tourism Fair» (AITF-2023) 19-халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтади.

Маълумот учун, AITF Озарбайжоннинг фаол ривожланаётган туризм бозоридаги муҳим воқелик бўлиб, ҳар йили бутун дунёдан кўплаб иштирокчиларни бирлаштиради.

Ўзбекистон Озарбайжон халқаро туризм ярмаркасида ҳамкор давлат сифатида иштирок этмоқда. Ўзбекистон делегациясининг иштироки Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда «Миллий PR-маркази» ДУК томонидан ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш керакки, кўргазма доирасида мамлакатимизнинг туризм салоҳияти тақдимоти, маданий дастур, халқ амалий санъати ва миллий таомлар намойиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Кавказ минтақасидаги етакчи халқаро тадбир озарбайжонлик ва хорижий экспертлар учун мустаҳкам платформа ҳисобланиб, замонавий туризм бозорининг умумий манзарасини акс эттиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?