Ўз жуфтини излаган кит 13 минг километр масофани босиб ўтди. Бу олимларни ҳайратда қолдирди
2017 йилда Колумбия яқинидаги тинч океанида кўриниш берган кит 2024 йилга келиб Ҳинд океанида пайдо бўлди. Кит икки океан орасида 13 минг километрдан кўпроқ масофани босиб ўтган деб, хабар бермоқда BBC News.
Олимларнинг таъкидлашича, бу ҳодиса тарихдаги энг узоқ ва ғайриоддий кўчишлардан биридир. Сабаби китлар бундай катта масофали кўчишларни ҳар доим ҳам амалга оширишмайди.
Бунинг ўзига яраша табиий сабаблари борлиги тахмин қилинмоқда. Олимлар баъзида китлар ўз жуфтларини излаш мақсадида узоқ масофали саёҳатга чиқишини, ушбу миграция ҳам шу сабабданлигини айтишяпти.
Бу сафарги китнинг саёҳатига асосий сабаблардан бири иқлим ўзгариши эканлиги деган тахминлар ҳам йўқ эмас. Сабаби бундай йирик масофали кўчиш китларнинг одатдаги саёҳатидан деярли икки баравар кўп. Кит бундай саёҳати билан ўз яшаш диапазонидан ҳам чиқиб кетган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, денгиз жониворларининг кўчишга бўлган ҳаракатлари аста-секин кучаймоқда. Бу иқлим ўзгариши билан бир қаторда, озуқа занжирининг ҳам йўқолиб бораётганидан далолат бериши мумкин. Шунингдек, юқорида айтилганидек ўз турини сақлаб олиш учун ҳам узоқроқ миграцияларни амалга оширган.
Кўплаб тадқиқотчилар денгиз жониворларининг ўз яшаш майдонларини тарк қилишлари кейинчалик улкан экологик муаммоларга ҳам сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлаб барчани иқлим ўзгаришларига эътиборли бўлишга чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг