Ўз жонига қасд қилишга мойил қизлар рўйхати шакллантирилади
Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда «Норма» хабар берди.
Хабарда айтилишича, Халқ таълими вазирлиги ўз жонига қасд қилишга мойил, руҳиятида ўзгариш кузатилган ўқувчи қизлар рўйхатини шакллантиради. Уларга тиббий ва психологик кўмак кўрсатиш бўйича манзилли ишларни ташкил этади. Шунингдек, вазирлик мослаштириш бўйича намунали марказга жойлаштирилган аёлларнинг вояга етмаган фарзандларини умумий ўрта таълим муассасасига жойлаштириш чораларини кўради.
Айтилишича, аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ҳамда туманлараро намунали марказлар Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатига киритилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг