Ўттиз йиллик танаффусдан сўнг терим машиналари Ўртачўлда
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий вилоятининг унумдор ер ва мавжуд сув ресурслари ҳудуднинг бешта туманидагина пахта зироатчилиги билан шуғулланиш имконини беради. Шулардан бири Қизилтепа туманининг Ўртачўл массивида пахтачилик ўсимлик вегетациясидан тортиб, теримигача деҳқондан омилкорликни талаб этарди.
— Сабаби Ўртачўл ўтган асрнинг етмишинчи йилларида ўзлаштирилган ва барча қумликларга хос инжиқликларга эга, — дейди ҳудудда «Валиобод» фермер хўжалигини юритаётган Раъно Валиева. — Аҳоли камлиги сабаб терим даврида ҳам маданий ҳудудлардан теримчи жалб этишга тўғри келарди.
Ўттиз йилдан кўпроқ вақтлик танаффусдан сўнг Ўртачўл пахтазорларига яна терим машиналари туширилиб, Навоий вилоятида мавсумга расман старт берилди. Шу муносабат билан фермер хўжалигининг дала шийпонида мавсумни уюшқоқлик билан ўтказишга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Унда етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатларда ва сифатли тарзда йиғиштириб олиш бўйича тавсиялар берилди.

Семинарда шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси, ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини кўрсатувчи – йилқичилик, қорамолчилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик каби соҳалар маҳсулотлари намойиш этилди.
Шундан сўнг қизилтепалик фермерлар томонидан харид қилинган 10 та терим комбайнлари пахта далаларига туширилиб, кўп ўтмай «Пахта-2024» мавсумининг дастлабки ҳосили машина бункерларидан тўқилди. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, жорий йилда Қизилтепа туманида фаолият юритаётган 238та фермер хўжаликларининг 7100 гектар ерларида пахта етиштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг