Осиёдаги энг катта шўр кўл «ғойиб бўлди»
Эроннинг шимоли-ғарбида жойлашган, қарийб 4 минг йиллик тарихга эга Осиёдаги энг йирик шўр сув ҳавзаси ҳисобланган Урмия кўли бутунлай қуриб қолди. Бир вақтлар Констанс кўлидан ўн баравар катта бўлган ушбу кўл ҳозирда фақатгина кичик кўлмакчаларга айланиб қолган.
1980 йилларда Урмиянинг узунлиги 140 километрга, кенглиги эса 55 километрга етган. Аммо 2025 йил ёзига келиб, унинг туби қуриб, илдизидан йўқолди.
Экологлар ва мухолифат оммавий ахборот воситалари бу ҳолатни табиий жараён эмас, балки ҳукумат сиёсати оқибатида юзага чиққан экологик фалокат, дея баҳоламоқда. «Iran News Update» маълумотларига кўра, мамлакатда йиллар давомида ер ости сувларини қуритиб келган миллиондан ортиқ ноқонуний қудуқлар очилган. Шунингдек, сув ресурсларининг 88 фоизи қишлоқ хўжалигига сарфланиши вазиятни янада оғирлаштирган. Бироқ ушбу тармоқ мамлакат ялпи ички маҳсулотининг атиги 10 фоизини таъминлайди.
Президент Масъуд Пезешкиён ҳам июль ойидаги чиқишида сув танқислиги Эрон учун катта муаммога айланганини тан олди. Унинг айтишича, расмийлар ҳатто 15 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган пойтахт — Теҳронни кўчириш масаласини ҳам кўриб чиқишга мажбур бўлмоқда.
Урмиянинг қуриши нафақат экотизимга, балки одамлар ҳаётига ҳам жиддий хавф туғдиради. Қуриган кўл туз бўронларини келтириб чиқариши мумкин. Бу эса тупроқнинг унумдорлигини йўқотиб, қишлоқ хўжалигини яроқсиз ҳолга келтиради. Натижада юз минглаб одамлар саломатлиги ва турмуш шароити таҳдид остида қолиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг