Осиё Олимпия кенгашига янги президент сайланди
Фото: Спорт вазирлиги
Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеясида ташкилот Президентлигига сайлов тадбири ташкил этилди.
Сайлов жараёнида иштирокчилар томонидан бир овоздан Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (АНОC) раисининг биринчи ўринбосари, Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний номзоди маъқулланди.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва спорт ҳамжамияти Жаноб Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Сонийга ушбу масъулиятли лавозимдаги фаолиятида омад ва зафарлар тилайди.
ООК 46-Бош Ассамблеясида 2026 йилда Риёд (Саудия Арабистони) шаҳрида ўтказиладиган «Ёпиқ иншоотлар ва жанговар спорт турлари бўйича Осиё ўйинлари» спорт мусобақалари юзасидан ҳисоботлар тингланди.
Бош Ассамблея тадбирларида ООК тегишли йўналишлардаги ижроия қўмитаси раҳбариятлари ҳам ўз ҳисоботлари билан иштирок этишди.
Жумладан: Маслаҳат қўмитаси раиси Сер Мианг, Спортчилар қўмитаси раиси Нинг Динг, Маданият қўмитаси раиси Баттушиг Батболд ҳамда Таълим қўмитаси раиси шаҳзода Фаҳад Ал Сауд каби раҳбарлар ўз йўналишларидаги ҳисоботларни иштирокчиларга тақдим этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг