Осиё ўйинларида яна иккита олтин ва битта кумуш медаль қўлга киритилди. Фоторепортаж
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Осиё ўйинларининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди. Академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида кечган яккалик дастурида ҳамюртимиз Анна Пракатен делегациямизга иккинчи олтин медални тақдим қилди. Кумуш ва бронза медаллари эса Хитой ҳамда Япония вакилларига насиб этди.

Эркаклар ўртасида М4- дастурида иштирок этган Шеҳроз Ҳакимов, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев ва Алишер Турдиев квартети марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтишди ва учинчи олтин медални қўлга киритишди.

М4х дастурида стартга чиққан Шаҳзод Нурматов, Шаҳбоз Холмирзаев, Меҳрожбек Маматқулов ва Собиржон Сафаралиев кумуш медални қўлга киритди. Мазкур стартда олтин медаль Хитой, бронза медали Ҳиндистон жамоаларига насиб этди.







Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг