Оролбўйида Ҳосил байрами нишонланди
Ҳасан ПАЙДОЕВ - "Халқ сўзи"
Нукус шаҳридаги Отчопар майдонида қорақалпоғистонлик миришкор-деҳқонларнинг Ҳосил байрами нишонланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М. Камалов ер билан тиллашиб, қадоқ қўли ва фидойи қалби билан эл дастурхонига барака улашаётган соҳа ходимларини байрам билан табриклади.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ииновацион технологиялар асосида ривожлантириш, ер, сув ресурсларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, фермер хўжаликлари ва агрокластерларни қўллаб-қувватлаш бўйича салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар асосида соҳа ривожининг ташкилий-ҳуқуқий асоси такомиллаштирилиб, пировард натижада озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатлаш, экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳалар ҳаётга самарали татбиқ этилаётир. Буни Оролбўйи мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Айниқса, сув танқислиги кузатилган жорий йил қорақалпоғистонлик деҳқонларни яна бир бор синовдан ўтказди. Қийинчиликларга қарамай, азамат фермерлар, чорвадорлар, ирригатор-мелиоратор ва механизаторлар, умуман, соҳа ходимлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда бирдек фидойилик кўрсатдилар.

Ҳосил байрами муносабати билан Оролбўйидаги ҳар бир шаҳар ва туманларнинг, вазирликларнинг алоҳида қора уй (ўтов)лари тикланиб, қишлоқ хўжалиги ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Дошқозонларда ош дамланди.

Байрамнинг асосий томоша майдонида арқон тортиш, от чопиш, кураш каби мусобақалар бўлиб ўтди. Арқон тортишда Чимбой тумани вакиллари 1-ўринни қўлга киритган бўлса, кураш баҳслари финалида шуманайлик Мийирбек ва Зарапат полвонлар ўзаро куч синашди.

Унда Зарапат палвоннинг қўли устун келиб, бош соврин - Gentra автомобили билан тақдирланди. Шундан сўнг чавандозларга навбат берилди. Отчопар майдонини 5,7,10 айланиш бўйича куч синашда тошкентлик чавандоз ғолиб чиқди.

Тадбир давомида деҳқон ва фермерлар, боғбонлар, чорвадор ва пиллакорлар, сувчилар ва ирригаторлар, агроном ва механизаторлар, агрокластерлар раҳбарлари ҳамда ишчи-ходимларига қимматбаҳо совғалар топширилди.





Ғ. Отажонов,
“Халқ сўзи”.
Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг