Орган ходимлари тўрт ҳудудда «валютчиклар»ни қўлга олди
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Ангрен шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро О.Х. фуқаро К.Ш.га 4 минг АҚШ долларини 48,8 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 138 АҚШ доллари, 16 минг 30 Россия рубли, 19,8 сўм, 100 Сербия динари, 5 Туркия лираси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Чортоқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланиб, муқаддам судланган фуқаро Э.Қ. 4 минг АҚШ долларини 48,4 миллион сўмга фуқаро У.Ю.га сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Ш. фуқаро К.О.га 4 минг АҚШ долларини 48 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Бундан ташқари, департаментнинг Бекобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Б. ва бошқалар фуқаро Г.О.га 38 минг 460 тожик сомонини 50 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг