Оққўрғондаги каналлардан бирига 13 та эшакнинг гўшти ҳамда суяклари ташлаб кетилди. Туман матбуот хизмати вазиятнинг назоратга олинганини маълум қилган
Бугун, 9 январь куни ижтимоий тармоқларда Оққўрғон туманидаги «Тош» каналига 13 та эшакнинг суяклари ташлаб кетилгани ҳақидаги видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани матбуот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, воқеа туманнинг «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида содир бўлган. Маҳалла аҳолиси ва масъуллар билан суҳбатлашиб, ҳуқуқбузарларни аниқлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилган ва ўрганиш ишлари бошлаб юборилган. Ҳолат бўйича қўшимча ахборот берилади, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби Бобур Туляганов Оққўрғон туманидаги ҳолат юзасидан вазирлик муносабатини билдирди. «Оққўрғон туманида сувга ҳайвон суяклари ташлаб кетилаётганлиги ҳолати Тошкент вилояти ИИББ назоратига олинган», дейилади хабарда.
Аниқлаштирилишича, 3 нафар шахс шу ишга гумондор сифатида жалб қилинган ва терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган.
Ҳозирда ИИББ Карантин тадбирларини ташкил қилиш бўлинмаси ходимлари томонидан ҳамкорликдаги ташкилотлар билан Оққўрғон туманида аниқланиб Оҳангаронда фош этилган мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ва ҳудудни дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг