Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳони саволлари ва жавоблари сотиляптими?
Ижтимоий тармоқлар она тили ва адабиёт фанидан бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлари олдидан «тест саволлари ва уларнинг жавоблари сотилаётгани» ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Билимни баҳолаш агентлиги муносабат билдирди.
Унда айтилишича, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган тест материаллари олдинги имтиҳонларда қўлланилган саволлар бўлиб, уларнинг яқин кунларда бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Агентлик аҳолини ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларга ишонмасликка ва фақат расмий манбалар орқали аниқ ахборот олишга чақирган.
Шунингдек, шубҳали ҳолатлар юзасидан «https://gov.uz/oz/uzbmb/anti-corruption» ҳаволаси орқали Агентликка ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишингиз мумкинлиги эслатиб ўтилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг