Ўн ойда 13,4 трлн. сўмлик электротехника маҳсулоти ишлаб чиқарилди
2021 йил январь — октябрь ойи якунлари билан умумий қиймати 13,4 трлн.сўм бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Бу 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан 120,5 га кўп, дегани.
Жами 450 млн. долларлик 121 турдан ортиқ маҳсулотлар хорижга экспорт қилинган. Хусусан, Тожикистонга экспорт 1,4 баробарга, Қозоғистонга экспорт салкам 1,8 баробарга, Россияга экспорт 2,0 баробарга ва Грузияга экспорт 1,9 баробар ошган.
Ҳудудларда 38 та янги лойиҳа ишга туширилди. Жумладан, Андижонда – 7 та, Фарғона – 7 та, Қашқадарё – 2 та, Бухоро – 2 та, Хоразм – 1 та, Наманган – 4 та, Тошкент шаҳри – 6 та, Тошкент вилояти – 2 та, Самарқандда – 7 та.
Ишга тушган лойиҳалар натижасида 3010 та янги иш ўринлари яратилди. 87 фоизини ёшлар ташкил этади.
Йил якуни билан экспортни 500,0 млн. долларга, ишлаб чиқариш ҳажмини 17 трлн. сўмга, инвестицияни 143 млн. долларга етказиш белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг