Омонулла Мадаев: Тил миллатнинг маънавий бойлиги, ғуруридир
Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади.
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ҳам ана шу сана муносабати билан тадбир ўтказилди.
Унда юртимизда ёшларни истиқлол ғояларига садоқат, она тилига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
— Тил миллатнинг маънавий бойлиги, ғуруридир, — дейди адабиётшунос олим Омонулла Мадаев. — Аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни асраб-авайлашимиз керак. Сўз мулкининг султони Алишер Навоий тилимизнинг нақадар гўзал, бой тил эканини исботлаб берган. Улуғ бобокалонимизнинг ижод намуналари орқали биз ўз тилимизнинг жозибадор эканини теран ҳис қиламиз. Устоз сифатида ёшларга ҳам шулар ҳақида гапириб, уларни тилимизни ардоқлашга ундаймиз. Бу жуда муҳим.
Тадбирда талабалар она тилимизни улуғловчи энг сара шеърлар, Навоий ғазалларидан намуналар ўқишди.
Анжуманда тил ҳақида ёзилган энг яхши мақолаларнинг муаллифлари тақдирланди.
Шаҳрибону Имомова.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг