“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ташкил топганининг 75 йиллиги бўлиб ўтди

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ташкил топганининг 75 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг комбинат жамоасига йўллаган байрам табригини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
Куни кеча давлатимиз раҳбари юбилей сана муносабати билан ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳини мукофотлаш бўйича тегишли Фармонни имзолаган эди.
Тадбирда давлатимизнинг ана шу юксак мукофотларини Президентимиз номидан Бош вазир ўз эгаларига топширди.
Мукофотланган кончи ва металлурглар юксак эътибор учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Тадбир сўнгида концерт дастури намойиш этилди.
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг